Бош терисини махсус “уқалаш” соч тўкилишини камайтиради

Корея фан ва технологиялар олий институти олимлари соч ўсишини тезлатиш учун бошга кийиладиган эгилувчан ёруғлик диодли фотостимулятор яратдилар.

Қурилманинг самарадорлиги сичқонларда ўтказилган тажрибаларда ўз тасдиғини топди.

Мутахассислар жуда ингичка, эгилувчан, вертикаль микро ёруғлик диодлари (µLEDs) жамланмасидан фойдаландилар. Ушбу жамланма почта маркасидан катта бўлмаган чипга жойлаштирилган 900 та қизил µLEDдан иборат. Унинг вазифаси соч тўкилиши касаллиги – алопецияни даволаши зарур эди.

Маълумки, терини лазер нури билан “уқалаш” бу борада ёрдам бериши мумкин. Бироқ мавжуд ускуналар энергияни кўп сарфлаши ва беўхшовлиги билан ноқулайлик туғдиради. Янги ускуна эса энергияни минг марта кам истеъмол қилади. Қолаверса, бу қурилма тери учун хавфсиздир.

Сичқонларда 20 кун давомида 15 дақиқадан ўтказилган тажриба кўнгилдагидек самара берди. Якуний натижалар соч толалари узун ва йўғон бўлиб ўсишини кўрсатди.

 

Д. АЗИМОВА

Яна ўқинг:  “ГУЛШАНИ ОДАМ САМАРИ СЎЗДУРУР”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: