БОЛАЛАР ХОРИЖДА ДАВОЛАНАДИ

– Ойижон, йиғламанг! Ҳали мен шундай чиройли қиз бўламанки, кўриб ҳамманинг ҳаваси келади. Мана шу самолётда учиб бориб шу самолётда тузалиб қайтиб келаман, – юзлари тилсиз ёвнинг заҳридан куйган қизалоқ қўнғироқдек овози билан шундай деб барчани йиғлатиб ўзига қаратган 4 ёшли қизалоқ Малика қатори 21 нафар болани “орзуларинг ушалсин, ой бориб омон қайт,” деб барча дуо қилди.

Куйиш ташхиси қўйилган бу болалар кеча Ўзбекистон халқаро аэропортидан Германияга даволаниш учун жўнаб кетди. Уларни кузатиш учун аэропортга чиққанлар мурғак вужуднинг шундай дардни кўтариб юрганига, келажак ҳақида ойдин орзулар қилишга ўзида матонат топганига тан беришди. Ўзбекнинг бу матонатли болаларининг келажакка ишончи баланд. Инсон қадри азиз юртда, ота-­онаси, Ватани ғамхўрлигида камолга етаётган. Беғубор болалар бахтсиз тасодиф туфайли дард чекмоқда. Тақдирнинг дардманд кичкинтойларга атаган мукофоти бисёр. Ҳали болажонлар бу хасталиклардан фориғ бўлиб гўзал орзулари сари дадил қадам ташлашади. Барча қийинчиликлар ортда қолади. Фарзандлари саломатлиги учун қайғурган юртда бундан бошқача бўлмайди.

Мамлакатимизда болаларнинг саломатлигини асраш, уларни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишларини таъминлаш мақсадида кўп­лаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотларининг фаолияти ҳам таҳсинга сазовордир.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳам она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кўмак кўрсатиш, ногирон болаларни соғломлаштириш ва соғлом авлодни тарбиялаш борасида кўплаб ибратли ишларни амалга ошириб келмоқда. Бу йўналишда хорижий давлатларнинг нуфузли тиббиёт муассасалари ва клиникалари билан қатор ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилган. Германиянинг “Fridensdorf International” халқаро ташкилоти билан йўлга қўйилган ана шундай ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни хориждаги нуфузли клиникаларда даволаш ва реабилитация қилиш кўзда тутилган. 2002-2015 йиллар давомида 294 нафар ўзбекис­тонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари нуқсонлари ва бош­қа шу каби ташхислар билан Германия тиббиёт муассаларида даволанди.

– Жорий йилнинг январь ойида бахтсиз ҳодиса туфайли қизим Маликанинг ҳаёти хавф остида қолди. Ёнғин сабабли унинг танаси куйишдан жиддий зарарланди. Ўтган вақт ичида унинг саломатлигини тиклаш мақсадида югурмаган жойимиз қолмади, – дейди Малика Ғолибованинг отаси Воҳид ака Омонов. – Ана шундай кунларнинг бирида бир танишим худди шундай ҳолатда фарзандини Германияда бепул даволатгани бунда унга “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди яқиндан кўмак­лашганини айтиб дилимда умид уйғотди. Шундан сўнг “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондига мурожаат қилдик. Шукр-ки, мамлакатимизда болалар саломатлигига қаратилаётган юксак эътибор туфайли қизим ҳам чет элда малакали жарроҳлик амалиётини ўтиш имкониятига эга бўлди. Бунинг учун ҳукуматимиз ва мутасадди ташкилотларга, фонд ходимларига алоҳида миннатдорлик билдираман.

Яна ўқинг:  “Саломатлик поезди”: Оролбўйи аҳолисига 15 миллиард сўмлик мурувват ёрдами етказилди

Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағлари ҳисобига 2015 йил шу даврига қадар республика бўйича жами 150 нафар туғма лаб-танглай нуқсони мавжуд болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, соғломлаштирилди.

Шу билан бир қаторда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони ва “қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган 150 нафар бемор болада жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Фарҳод ТОЛИПОВ,

“Соғлом авлод” мухбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: