ЎЗБЕКИСТОНЛИК ШАХМАТЧИЛАР ЯНА ЖАХОН ЧЕМПИОНАТИДА ИШТИРОК ЭТИШДИ

Жорий йилнинг 1-13 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида 14,16 ва 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати старт олди.
Мусобақалар беш юлдузли меҳмонхоналар Renaissance Hotel ва Convention Centre Mumbai меҳмонхоналарида бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Шахмат федерациясининг хабарига кўра, 14 ёшгача бўлган категорияда Мадаминов Муҳиддин, аёллар ўртасида ФИДЕ тоифасидаги спорт устаси Омонова Умида, 16 ёшгача бўлганлар категориясида Сулаймонов Элбек ҳамда 18 ёшлилари категориясида Намозова Холида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишмоқда.


Жаҳон чемпионатига иштирокчилар Ўзбекистон Шахмат федерацияси кўмагида юборилди.
Чемпионат ғолиб ва совриндорлари халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси ва ФИДЕ спорт устаси сингари халқаро унвонларни олиш имкониятига эга бўлдилар.
Мусобақада ўйин вақтини назорат қилиб бориш учун электрон соатлардан фойдаланилди.
Жаҳон чемпионатида қатнашаётган ёш шахматчиларимизга зафарлар тилаб қоламиз.

Марям Ахмедова

Яна ўқинг:  “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: