ҲАМКОРЛИК САМАРА БЕРАДИ

Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўзбекистонлик ва сингапурлик шифокорлар юқори лаб ва қаттиқ танглай, юз-жағида туғма нуқсони бўлган бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар мамлакатимизда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Сингапурнинг “Smile Asia” халқаро ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик битими асосида ташкил этилган тиббий кўрик болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётир.

– Юртингизда аҳоли, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилаётган эътибор, тиббий муассасаларда яратилган шароитларни кўриб, очиғи, ҳавасим келди, – дейди сингапурлик жарроҳ Кай Жен. – Эътироф этишим жоизки, Ўзбекистон аҳоли саломатлигига ғамхўрлик кўрсатаётган дун­ёдаги етакчи мамлакатлардан биридир. Биз, Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, бу ердаги шароитлардан мамнун бўлдик. Ушбу шифохона болалар соғлиғини тиклаш учун замонавий тиббий ускуналар билан таъминланган.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан бир қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар болалар саломатлигини тиклашда катта самара бермоқда.

Тадбир доирасида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан икки юздан зиёд бола чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Юқори лаб ва қаттиқ танглайида нуқсони бор бемор болалар жарроҳлик йўли билан даволанади.

Аббос ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди матбуот котиби

Яна ўқинг:  Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: