ОГОҲЛИК – ТИНЧЛИК пойдевори

Тошкент давлат ислом университети қошидаги академик лицейда “Бизни ҳеч ким эзгу ниятларимиздан қайтара олмайди”, деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирни Тошкент давлат педагогика университетининг “Умумий педагогика” кафедраси амалиётчи талаба ёшлари устозлари билан биргаликда ташкил этди. Унда Тошкент давлат педагогика университетининг “Умумий педагогика” кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори Дилноз Рўзиева “Таълим ва ғоявий тарбиянинг уйғунлиги” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, тадбир давомида “Глобал хавфсизлик таҳдид солаётган диний экстремистик оқимлар”, “Диний экстремизм ва терроризмнинг ижтимоий хавфи, инсониятга бугунги таҳдиди” мавзуларида сўзга чиқиб ёшларни ҳамиша сергак ва огоҳ бўлишга чақириб, тинчлигимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида академик лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Биз ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!” мавзусидаги иншолар танлови ғолиб­ларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Унга кўра мазкур лицейнинг 43-гуруҳ ўқувчиси Муниса Мирзатиллаева ғолиб деб топилди.

Ф. САЪДУЛЛАЕВА

Яна ўқинг:  Бетакрор юртнинг бебаҳо обидалари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: