МУШТАРАК МАҚСАДЛИ ТАКЛИФЛАР

18 декабрь куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Ўзтелеком” компаниясининг ўқув маркази биносида “Обод турмуш йили” давлат дастурининг айрим бандларини ишлаб чиқишда жамоатчилик таклифларини жамлаш мақсадида видеомулоқот ўтказилди.

Давлат дастурининг аниқ ва халқчил бўлиши учун ўтказилган мазкур мулоқотда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрининг туман ҳамда шаҳарларидаги хотин-қизлар қўмиталари раислари, маҳалла оқсоқоллари, диний-маърифий, маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, маҳалла фаоллари, вазирлик, идора ва ташкилотлар масъуллари, халқимизнинг турмуш тарзини, муаммоларини яхши биладиган масъуллар ҳамда жамоатчилик вакиллари дастурнинг V ҳамда VI йўналишлари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Дастурнинг V йўналиши бўйича оилада турмуш маданиятини ошириш, маҳаллаларда истиқомат қилаётган хотин-қизларни маҳалла ишида фаол иштирок этишларини таъминлаш, ёшлар онгу шуурига маҳалла қадриятини сингдириш, уларнинг маҳалла ижтимоий ҳаётида миллий анъаналаримизга хос равишда иштирок этишини фаоллаштириш, тўй маросимларини ихчамлаштириш борасида олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш, ободончилик ишлари, ҳашар қадриятларини кенг тарғиб қилиш борасидаги ишлар юзасидан кўплаб таклифлар берилди.

Шунингдек, мазкур дастурнинг VI йўналишида таъкидланганидек, оилада турмушни янада соғлом ва обод қилиш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини, ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида уларнинг меҳнатларини муносиб баҳолаш, уй-рўзғор юмушларини енгиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, оилада жамият учун ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш масъулияти бўйича психологияни шакллантириш мақсадида ҳар бир оилага замонавий тиббиёт, педагогика ва психология тавсиялари етказилишини таъминлаш, имконияти чекланган болаларнинг таълимига алоҳида эътибор қаратиш, қизларни ёш турмушга бериш каби салбий ҳолатларга барҳам бериш чораларини кўриш ва бошқа таклифлар билдирилди.

М.ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  МУСОБАҚА ЯКУНЛАНДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: