7 кун давомида

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳудудида Ўқув-тадқиқот тўқимачилик технопарки қурилиши бошланишига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Мазкур технопарк қурилиш режасига кўра 4 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган ҳудудда ўқув хоналари, конференция ва кўргазма заллари, лабораториялар, офислар, оранжерея ва бошқа объектлар жойлаштирилади. 1, 5 минг квадрат метрдан ортиқ майдонда ташкил этиладиган илмий-тажриба лабораторияси қурилади.

 

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб “25” номли акция ташкил этди. Унда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказиладиган ушбу тадбирда ёшлар ўртасида мустақиллик даврида қўлга киритилган ютуқларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб этувчи ижодий ишлар танлови ўтказилиши эълон қилинди.

 

Марғилон шаҳрида “Юксак маънавиятли авлод” республика ёшлар фестивалининг Фарғона вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда 300 дан ортиқ иштирокчи ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.

 

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг “Саломатлик” поездлари фаолиятига доир матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда “Саломатлик” поездида ҳамкорлик қилган мутасадди ташкилот аъзолари, шифокорлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

 

“Sog‘lom avlod” мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди

Яна ўқинг:  ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: