ТАЪТИЛ МАРОҚЛИ ЎТМОҚДА

Пойтахтимиздаги “SOS – болалар шаҳарчаси”да “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир ёш авлод қалбида муқаддас Ватанимизни улуғлаш, уни кўз қорачиғидек асраш, шаъну шарафини ҳимоя қилиш, юртга садоқат каби эзгу туйғуларни сингдиришдек мақсадларга хизмат қилади.

Санъатни севган, унга ошуфта бўлган юрак эзгуликка лиммо-лим бўлади. Тадбирда ёшлар бу борадаги билимларини ҳам синовдан ўтказиб, ўз истеъдодини намоён этди.

Таниқли санъаткорлар, ёш ижрочиларнинг тинчлик, Ватан ва истиқлолни тараннум этувчи куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларига ўзгача завқ бахш этди.

Дилафруз ҚОДИРОВА

Яна ўқинг:  КЎКРАК СУТИНИНГ БОЛА ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: