ҚАДИМИЙ ТОПИЛМАЛАР КЎРГАЗМАСИ

Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида “Қадимий Чоч маданий мероси” деб номланган кўргазма очилди. Унда Тошкент вилоятидаги Қонқа ҳамда Қоршовултепа қадимий ёдгорлик мажмуалари топилмалари намойиш этилмоқда.

Мазкур кўргазмада археолог олимлар томонидан Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги Қоршовултепа ҳамда Оққўрғон туманидаги Қонқа ёдгорлик мажмуаларига ўтказилган экспедициялар натижасида топилган қадимий ашёлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилган. Ушбу ёдгорлик мажмуаларига тааллуқли бадиий безаклар, тангалар, уй-рўзғор буюмлари, сопол идишлар қадимий Чоч тарихини янада бойитиш билан бирга, азалдан диёримизда турли миллат ва элатлар ҳамжиҳатликда истиқомат қилганидан дарак беради.

Кўргазма доирасида ташкил этилган давра суҳбатида Халқаро маданият карвон саройида ўтказилаётган илмий экспедицияларнинг аҳамияти, қадимий ёдгорлик мажмуалари, у ерда олиб борилаётган илмий изланишлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Ulg‘ayasiz, bir kun: sog‘lom va durkun

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: