САЛОМАТЛИК ЙЎЛИДАГИ ҲАМКОРЛИК

3-7 август кунлари Андижон вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт маркази ва Андижон давлат тиббиёт институтида Корея Республикасининг “Ewha Womans University” госпитали малакали шифокорлари вилоят аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Мазкур кўрик Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари аҳолисини қамраб олди. Шунингдек, 26 нафар хорижий профессорлар томонидан Андижон давлат тиббиёт институти талабалар ва магистрлари учун ортопедия ва кардиология соҳаларида лекциялар ташкил этилди. Ушбу акция давомида Кореялик талабалар Андижон давлат тиббиёт институти фаолияти билан яқиндан танишиб, тиббиёт соҳасидаги билимларини чуқурлаштириш мақсадида ўзаро фикр алмашдилар.

Тиббий кўрик давомида беморларга дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари бепул тарқатилади.

Аббос ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” фонди матбуот котиби

Яна ўқинг:  ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: