Ютуқ ва камчиликлар сарҳисоби

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғ­лом турмуш тарзини тарғиб этиш масалалари юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу борада кўплаб ташкилот ва муассасалар ҳамкорликда самарали фаолият олиб боришмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида видеомулоқот бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон Соғ­лиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Маҳалла» жамоат фонди, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, “Ўзбекистон Ҳаво йўллари”, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда видеомулоқотлар ташкил этилиб, ташкилотларнинг ҳудудий бошқарма вакиллари иштирок этдилар.

Видеомулоқот иштирокчилари томонидан 2009 йилдаги «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ҳамда «2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари давлат дастури тўғрисида»ги қарорларининг ижроси, бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар атрофлича кўриб чиқилди.

Бунда айниқса, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакл­лантириш ва тиббий маданиятни оширишни кенг тарғиб этиш бўйича худудий қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларни тиббий маданият масканига айлантириш муҳим эканлиги қайд этилди. Шунингдек, ОИВ ва ОИТС касаллигини профилактика қилиш, хорижда ишлаб қайтган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтишларини таъминлаш ҳамда улар ҳақида хабар бериш тизимини такомиллаштириш ҳамкор ташкилотларнинг доимий эътиборида бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова иштирок этди.

М.ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Музейда маҳорат сабоқлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: