ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Пойтахтимиздаги Турин политехника университетида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг VII Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди.

Анжуманда 60 га яқин бошқарув аъзолари ҳамда 140 га яқин давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, ҳудудий Хотин-қизлар қўмиталари раислари иштирок этди. Йиғилишда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, Хотин-қизларнинг таълим олиши, маънавий эҳтиёжларини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан ишлаш, аёллар бандлигини таъминлаш каби 10 дан зиёд долзарб мавзулар муҳокама этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳамкорликдаги фаолияти таҳлил этилиб, Соғлом она ва бола йилида амалга оширилиши кутилаётган вазифалар муҳокама қилинди.

Хусусан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом оилани шакллантириш, хотин-қизлар ва оилавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига алоҳида урғу берилди. Сўнгги 5 йиллик натижаларига кўра туғма нуқсонлар билан туғиладиган болалар сони 1, 3 марта камайиб, хотин-қизларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 67 ёшдан 75 ёшгача ошганлиги қайд этилди. Халқаро экспертларнинг хулосаларига кўра Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ривожланаётган 125 та давлат орасида етакчи ўринда баҳоланган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Боситхонова иштирок этди.

М. ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Овқатланишдан кейин кўнгил айниса...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: