“ТАРВУЗ НОН”ГА НИМА ДЕЙСИЗ?!

Дунёда яна бир ғаройиб егулик пайдо бўлди. Уни тайвандликлар ўйлаб топишди. У Японияда жуда машҳур сунъий тўртбурчак тарвузларга ўхшаб кетади. Ушбу ижод намунасини яратган Жимме Бакерйнинг фикрига кўра, у ёзда болажонларнинг иштаҳаси йўқолиб, ҳеч нима истеъмол қилгиси келмай турган пайтда нонни қизиқиб ейишлари учун ўйлаб топилган бир ечим.

Нон табиий маҳсулотлардан тайёрланади. “Тарвуз”нинг пўстлоғи учун кўк чойдан, эти учун қулупнай ва данаги учун эса пистакўмирдан фойдаланилган. Баъзи рецептларга кўра, данак сифатида қора майизни ҳам қўлласа бўлади. У кўринишидан жуда қизиқарли ва иштаҳани очади. Бироқ, уни таътиб кўрганингизда оддий нондан асло фарқ қилмаслигини тушуниб етасиз. Бу ғаройиб нон маҳаллий аҳоли орасида жуда-жуда машҳур!

Дилноза РОЗИҚОВА

Яна ўқинг:  Полвонларимизнинг тўрт медали

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: