ЮРТГА МАДАДКОР ЁШ ТАДБИРКОРЛАР

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, айниқса, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Бухоро вилояти кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ва тижорат банклари ҳамкорлигида ташкил этилган “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” танлови фикримизнинг яққол далилидир. Мазкур танловнинг вилоят босқичида 130 нафар йигит-қиз иштирок этди.

Танлов доирасида қатнашчилар учун уч кунлик ўқув-семинар ташкил этилиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш йўналишларида машғулотлар, тажрибали тадбиркорлар томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. Ёшларнинг ишбилармонлик соҳаси бўйича билими ҳамда ўз бизнес режасини тақдим қилишдаги маҳорати баҳоланди. Бунда таклиф этилган бизнес режанинг иқтисодий кўрсаткичи, лойиҳанинг самарадорлиги ҳамда унинг кредит мақсадларига нечоғли мувофиқлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган ўн нафар иштирокчи танловнинг республика босқичига йўллланма олди.

– Бугунги кунда юпқа металл-тунукадан ясаладиган тўр-симларга эҳтиёж ортиб бораётир, – дейди ғолиблардан бири Миржон Каримов. – Мен вилоятга асосан бошқа ҳудудлардан келтирилаётган бу маҳсулотни ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчиман. Айни пайтда беш иш ўрни яратилиши кўзда тутилган мазкур лойиҳам “Ипотека банк”нинг вилоят филиали томонидан 54 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит билан қўллаб-қувватланадиган бўлди. Биз, ёшлар учун бундай имкониятлар яратиб бераётган ҳукуматимиздан миннатдормиз. Бундай шароитлар ва билдирилган ишонч биз ёшларни янги ғоя ва муваффақиятлар сари етаклаши шубҳасиз.

Намоз РАСУЛОВ,

Бухоро вилояти

Яна ўқинг:  Aвгуст кенгашлари иш бошлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: