Дастлабки ғалаба!

Футбол бўйича 2015 йили Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги йўлланмаси учун ўтказилган саралаш баҳсларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси дастлабки ғалабасини нишонлади.

«Е» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон Осиё кубоги йўлланмаси учун Бирлашган Араб Амирликлари, Гонконг ва Ветнам миллий терма жамоалари билан ўзаро кураш олиб бормоқда.

Учинчи турда Ўзбекистон ҳамда Ветнам терма жамоалар майдонда ўзаро куч синашишди. Қизиқарли кечган ушбу баҳс­да 3:1 ҳисоби қайд этилди ва ўзбекистонлик футболчиларнинг ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Кутилганидек, Ўзбекистон терма жамоаси икки ҳужумчи бўлиб ўйинни бошлади ва биринчи бўлимда тўлиқ ташаббусни ўз қўлида сақлаб турди. Аммо, гол киритиш барибир иккинчи бўлимда юз берди.

Захирадан ўйинга тушган Сардор Рашидов 69-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Александр Гейнрих бўлса, 74-дақиқада Ўзбекистоннинг иккинчи голини киритди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Хоанг Ветнам терма жамоасининг битта жавоб голини киритди. Бунга жавобан Игор Сергеев учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда жамоасининг учинчи голини киритди.

Учинчи тур якунига кўра, тўрт очко билан иккинчи ўринга кўтарилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрда навбатдаги учрашувни яна Ветнам терма жамоасига қарши сафарда ўтказади.

Яна ўқинг:  “КЬЮРИОСИТИ” МАРС САТҲИНИ ЎРГАНМОҚДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: