“АҚЛЛИ ТАРЕЛКА” ЯРАТИЛДИ
“Fitly” компаниясининг соғлом овқатланиш билан шуғулланувчи мутахассислари овқатланиш учун махсус идиш яратишди. Бу овқатланиш идишининг ўзига хослиги шунда-ки, у тановул қилинаётган озиқ-овқатнинг энергетик қуввати (калория)ни белгилаб беради.
“Ақлли тарелка” 3 камерадан иборат, идишдаги ҳар бир камера овқат миқдорини аниқлагач уни бошқа қурилмага узатади. Қурилма овқатнинг миқдори ва таркибини аниқлаб бўлгач, калорияни ҳисоблаш мақсадида Wi Fi ва bluetooth орқали маълумотларни I phone ва Android учун яратилган махсус дастурларга жўнатади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича ишлаб чиқилган қурилма 99 фоизи аниқликка эга бўлиб, у инсонларга парҳез қилишни кузатиб боришда катта самара беради.