ГЎЗАЛЛИГИНГИЗ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА

Ўттиз ёшдан ошган барча аёллар юз терисининг гўзал ва ажинлардан холи бўлишини истайди ва бунинг учун қандай муолажалар қилиш мумкинлиги ҳақида қайғура бошлайдилар.

КЎЗ ҚОВОҚЛАРИ УЧУН:

Кўзларингизни юмган ҳолатда кўрсатгич бармоқларингиз учини қошларингиз ўртасига қўйинг. Бармоқларингиз билан қовоқларингиз терисини пешонангиз томонга енгил ҳаракатлар билан тортинг. 5-6 сония ана шу ҳолатда қолинг. Ушбу машқни 20 марта бажаринг.

КЎЗ АТРОФИ ТЕРИСИ УЧУН:

Кўзингиз очиқ ўтирган ҳолатда тепангизда бирор нуқтага тикилинг. 5-6 гача сананг ва олдинги ҳолатга қайтинг. Бундай машқ кўз мускуллари учун ҳам жуда фойдали ҳисобланади. Шунинг учун уни 20 марта такрорлаш тавсия этилади.

КЎЗ ПАСТКИ ҚОВОҚЛАРИ ОСТИДА ХАЛТАЧА ПАЙДО БЎЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН:

Кўрсатгич бармоқларингиз учини кўзларингизнинг чекка бурчагига қўйинг. Терингизни пешонангиз томон тепага аста-секин силаб тортинг. Бу машқни кўзингизни юмган ҳолатда 6 гача санаб бажаринг. Кун давомида ёки бир мартада 20 марта такрорланг.

Бундай муолажалар юз терингизни силлиқ ва гўзал бўлишига, Сизни янада гўзал кўринишга эга бўлишингизга ёрдам беради.

Яна ўқинг:  КЎКЛАМ ОФТОБИ ТАФТИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: