Спорт хабарлари (2015-29)

КУРАШ

Мьянмада эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ёш полвонларимиз Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.

Мусобақанинг юнон-рум кураши бўйича вазни 50 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларида Жавоҳир Мираҳмедов Осиё чемпиони бўлди. Вазни 66 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида Арам Варданян кумуш, 60 килограмм вазн тоифасидаги курашчилар ўртасида Зайниддин Қамариддинов бронза медаль билан тақдирланди.

Хотин-қизлар кураши бўйича вазни 63 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида ҳамюртимиз Холбозор Норбоева иккинчи ўринни эгаллади.

Вазни 50 килограммгача бўлган эркин кураш усталари ўртасидаги беллашувларда қатнашган Ҳожиакбар Ўткиров бронза медалга сазовор бўлди.

ЕНГИЛ АТЛЕТИКА

Испания пойтахти Мадрид шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилган “IAAF World Challenge Meetings” туркумидаги халқаро турнирда ҳамюртимиз Светлана Радзивил кумуш медални қўлга киритди.

Тажрибали спортчимиз баландликка сакраш баҳсларида 1, 94 метр натижага эришиб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Светлана бу натижаси билан 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини берувчи меъёрни бажариб, ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, С. Радзивил XXXI Олимпия ўйинларига йўл оладиган иккинчи енгил атлетикачидир. Унгача марафончи Ситора Ҳамидова Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган.

Шерзод АБДУЛЛАЕВ

Яна ўқинг:  АЖДОДЛАРГА ЭҲТИРОМ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: