В ГЕПАТИТИ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ЯНГИ УСУЛ

Австралиянинг “Walter and Eliza Hall” институти мутахассислари Birinapant деб номланувчи хавфли ўсмаларга қарши янги дори яратишди.

Мазкур дори В гепатити касаллигини батамом йўқотиш хусусиятига эга. Дори истеъмол қилингач у вирусларга қарши курашиб, касалланган жигар тўқималарини даволайди, соғлик учун эса зарарли эмас. Бу муолажадан сўнг В гепатити касаллигидан бутунлай фориғ бўлиш мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумот беришича бугунги кунда сайёрамизда ушбу касаллик билан оғриган беморлар 350 миллиондан ортиқ. Ҳар йили бу касаллик билан 7000 нафар инсон вафот этади.

Мазкур дори воситасининг муваффақиятли таъсиридан сўнг тадқиқотчилар сил ва ОИВга чалинган беморлар учун дори яратишни режалаштиришган.

Шоҳинур МИРЗАЕВ

Яна ўқинг:  Асабийлашиш овоз бўғилишига сабаб бўладими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: