ФАХРИЙЛАР ЭЪТИРОФ ВА ЭЪТИБОРДА

Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси томонидан “Божхона хизмати фахрийларини қадрлаш ва қўллаб-қувватлаш борасида Давлат божхона қўмитаси ва Божхона хизмати фахрийлар уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда сўзга чиққан уюшма раиси Деҳқонбой Кудриддинов божхона хизмати тизими фахрийларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳаётда фаол бўлишларини таъминлаш, кекса авлоднинг бой ҳаётий тажрибаси билан ёшларни таништириб бориш мақсадида ташкил этилган уюшма ва унинг фаолияти ҳақида тўхталди.

Божхона тизимида фахрийлар ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган божхона ходимларининг оила аъзоларига меҳр-мурувват кўрсатиш мақсадида Божхона хизмати фахрийлар уюшмасига 57 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган. Бундан ташқари, ушбу тадбирда “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар ҳамда шу йўналишда фаолият юритаётган хайрия жамғармаларига ҳам 104 миллион сўмлик хайрия ёрдами кўрсатилгани ҳақида сўз юритилди.

Чарос ХУШВАҚТОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  ОЗОД ВА ОБОД ВАТАН ТАРАННУМИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: