МАФТУНКОР ВА СЕҲРЛИ ДИЁР МАДҲИ

Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида “Сеҳрли диёр” мавзусидаги кўргазма очилди. Мазкур кўргазмада моҳир мусаввир Исфандиёр Ҳайдаровнинг асарлари тасвирий санъат ихлосмандлари эътиборига ҳавола этилди.

Ижодкорнинг юртимиз бетакрор манзараларини акс эттирган асарлари диёримизнинг турли гўшаларидаги музей ва галереялар билан биргаликда Австралия, Австрия, АҚШ, Венгрия, Германия, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Франция, Италия, Исроил, Янги Зеландия, Япония ва бошқа хорижий давлатлардаги музей ва шахсий тўпламларда сақланмоқда.

“Сеҳрли диёр” деб номланган ушбу бадиий кўргазмада тинч ва осуда ҳаётимизга шукроналар айтиш, жонажон Ватанимиздан фахрланишга, истиқлол неъматлари, фаровон кунларимизни, сўлим табиатини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга, ёши улуғ инсонларнинг қадрига етишга чорловчи элликдан ортиқ тасвирий асар томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  ОТМ битирувчиларининг PhD ва хорижий магистратура дастурлари асосида ўқитилиши кенг йўлга қўйилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: