
Республика Перинатал марказида Соғлом бола йилида илк чақалоқ дунёга келди
Поёнига етган 2013 йил юртдошларимиз қалбида кўплаб қувонч ва шодликларни муҳрлади.
Обод турмуш йилида улкан орзулар билан оила бунёд этган тошкентлик Суннатилла ва Гулнозахонлар янги – Соғлом бола йилини катта хурсандчилик билан қаршилади. Янги йилнинг илк дақиқаларида икки ёш ота-она деган улуғ номга муяссар бўлди.
– Байрам куни эрта тонгда ишга отланарканман, қалбим чексиз ҳаяжон туйди. Хаёлимдан бугун қайси бахтиёр оиланинг қувончига ҳамроҳ бўлар эканман, деган ўй кечди, – дейди шифокор, акушер-гинеколог Зуҳра Арифжанова. – Янги йил остонасида яқинлари Гулнозахонни дард билан олиб келди. Туғруқ жараёни қийинчиликларсиз кечди. Мен Соғлом бола йилининг илк меҳмонини дунёга келишида ёш онанинг дардига малҳам бўлдим. Гарчи, байрамни оилам даврасида кутиб олмаган бўлсам-да, эл саломатлигига камарбаста касбим билан фахрланаман.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятБолажонлар мароқли дам олади
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл
Тиббий сабоқларФарзандингиз чимхўр бўлса...
Кўплаб ота-оналар фарзандининг кам овқат ейишидан нолишади. Хўш, болалар овқатни яхши емаслиги сабаби нимада? Ота-оналар хавотири боисини тушуниш мумкин. Чунки бола тўлақонли овқат
СаломатликФарзанд кўриш орзуси
Жуфтликларнинг туғилажак фарзанди ҳаёти, саломатлиги олдида масъулиятлари жуда катта. Ҳомиладорлик ўз вақтида юз бериши, энг асосийси, меъёрда кечиши учун унга тайёргарлик кўриш ша
ЖамиятЭзгулик йўли
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол
