КАРТОШКАЛИ БЎРЕК

Керакли маҳсулотлар: хамир учун 1 стакан сут, 1 стакан қатиқ, 1 чой қошиқ хамиртуриш, 0, 5 стакан ёғ, 2 дона тухум, 0, 5 қошиқ шакар, 0, 5 қошиқ туз, ун. Қиймаси учун 5 дона картошка, 1 дона пиёз, 1 қошиқ томат, таъбга кўра туз, мурч, қизил қалампир, зира, қовуриш учун ёғ, 0, 5 стакан сув.

Тайёрланиши: аввал картошкаларни тўрт бурчак шаклда тўғраймиз. Пиёзни майдалаб тўғраб, қизиган ёғда тилла рангга киргунча қовурамиз. Кейин томатни солиб, бироз қовуриб, тўғралган картошкани соламиз. Сўнгра таъбга кўра туз, зираворларни солиб, ярим стакан сув билан димлаб қўямиз.

Юмшоқ хамир қориб, 10 дақиқадан кейин жўвада ёямиз. Ёйилган ҳамирга эриган сарёғни суртиб, устидан пишган картошкани ёйиб чиқамиз. Хамирни рулет шаклида ўраб чиқамиз. Сўнгра уни патнис катталигида қўл билан ёямиз. Ушбу ўрама яна 20 дақиқа илиқ жойда туриши зарур. Шунда у кўпчийди, яъни шишиб чиқади. Тухум ва ёғ аралашмасини суртиб 200 даражалик газ печида 50 дақиқа давомида пишириб оламиз. Бўрек таом тайёр. Уни ликопчаларга солиб ифторлик дастурхонига тортишингиз мумкин.

ГУЛОЙИМ

Яна ўқинг:  Бананли пишириқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: