Асалли печеньелар

Зарур маҳсулотлар: 120 гр. сариёғ, 250 гр. ун, 80 гр. шакар, 40 гр. асал, 1 дона тухум, ¼ чой қошиқда корица, ½ чой қошиқ қабартиргич(разрыхлитель) керак бўлади.

Тайёрланиши: хона ҳароратида турган сариёғни шакар билан миксер қилинади. Сўнгра унга тухум билан асални солиб миксер қилишда давом этилиб ун, қабартиргич, корица солиб хамир қилинади. Хамирни 30 дақиқага музлаткичга қўйилади. Вақт ўтгач хамирни музлаткичдан олиб 5 мм қалинликда думалоқ шаклда ёйиб махсус печенье қолипида кесиб олинади. Газ листига қандолат қоғози қўйиб устидан печеньелар териб чиқилади ва қизиган газ печида 180 даража 10 дақиқага қўйилади. Печеньелар тайёр. Дастурхонга тортишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  СОЧЛАР ПАРВАРИШИ УЧУН МУҲИМ МАСЛАҲАТЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: