Гилос экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

Экиш учун тавсия этиладиган навлари: Валовье сердце, Қора гилос, Валерий Чкалов, Дрогана желтая, Ревершон, Клон Эльтона ва ҳ. к.

Кўчатларни экишга тайёрлаш ва экиш. Кўчатларни экишга тайёрлашда аввало, томорқа майдонида сувнинг юриши ҳисобга олиниб, ер яхши текисланади. Майдоннинг ҳар квадрат метрга 6-10 кг гўнг, чиринди, 200-250 г фосфор, 100-120 г калий ва 150-200 г аммонийли азот ўғити солиниб, чуқур (25-30 см) ҳайдалади.

Гилосни экиш схемаси – 6×5 м (суғориладиган бўз тупроқларда) ва 6-5×5 м (шағалли-қумлик тупроқларда), экиш муддати: эрта баҳорда – февраль охири-март ойи бошларида.

Кўчат экиш учун чуқурлиги ва кенглиги 60×60 см бўлган чуқурчалар ковланади. Чуқур қазишда тупроқ устки қисмини 20-25 см қатлами ўранинг бир томонига, қолган қисми иккинчи томонга олиб қўйилади.

Ўрага 350-400 г фосфор, 30-40 г калий ўғити ҳамда 8-10 кг чириган гўнгни тупроқ билан аралаштириб солиб, кейин кўчат экилади.

Кўчатни экишдан олдиндан тайёрлаб қўйилган шалтоққа (янги мол гўнги тупроқ билан 1:1 нисбатда аралаштирилиб, қаймоқсимон масса тайёрланади) ботириб олиш лозим.

Кўчат ўрага тик ҳолда қўйилиб, тупроқ билан кўмилади. Кўчатни пайванд қилинган жойи тупроқдан 4-5 см юқорида қолиши керак. Кўчат экилгандан сўнг ҳар бир чуқурга тўлатиб сув қуйилади. Шунда тупроқ зичланиб, ниҳол яхши кўкаради.

Тупроқ чўккандан сўнг кўчат атрофига янги тупроқ солиб, тўлдирилади. Кўчатлар тупроқнинг намлигига қараб вақти-вақти билан суғориб турилади.

Томорқа майдони 0,03 га бўлса, ушбу майдоннинг қуёш тушадиган шарқдан жанубга қараган томонига гилоснинг навларидан 1-2 тупдан экиш тавсия қилинади. Томорқа майдони 0,06 га бўлса, ярмига сабзавот экинлари, қолган қисмига эса мевалик дарахтлар, 0,10 га бўлганда сабзавот учун майдон қолдириб, қолган каттароқ қисмига мевали кўчатларни жойлаштириш мумкин.

Парваришлаш. Дарахтга сийраклаштириш қаватлаш усулида шакл берилади, ён шохлари 2-3 қават қилиб қолдирилади. Куртак унишини ошириш ва новдаларнинг яланғочланишини камайтириш мақсадида асосий шохлардаги ўқ новдалар қисқартирилади. Дарахтларнинг қариш даврида 4-5 ёшли шохлари кесилиб кўпроқ ёшартирилади.

Томорқадаги гилос дарахтларига 300-350 г азотли, 250-300 г фосфорли ва 200-250 г калийли ўғитлар соф ҳолда солиниши тавсия қилинади. Ҳар 2-3 йилда ўртача 50-60 кг чириган гўнг солиш ҳосилдорликни оширади.

Яна ўқинг:  Чилонжийда

Бўз тупроқларда гилос дарахтлари ўсув даври мобайнида 4-6 марта, шағалли ерларда 10-12 маротаба суғорилади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Гилос дарахтига зараркунандалардан мева канаси зарар келтиради.

Мева канасига қарши 17,5 фоизли Перфекто сус. к. (10 сотих майдон ҳисобига 15-20 мл), 5 фоизли Каратэ эм. к. (100 л сувга 50 мл) қўлланилганда яхши самара беради.

Ҳосилни йиғиштириш. Гилос асосан кеч баҳорда пиша бошлайди. Меваларни банди билан териш шарт, аксҳолда улар ўз сифатини тезда йўқотади. Мева бандини унга зарар етказмасдан новдага тегиб турган еридан узиб олинади.

 

Ш. Аҳмедов

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сайти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: