АНТИҚА ПРИНТЕР
Исроилнинг SteamCC компанияси қаҳва кўпигида тасвир босувчи Ripples принтерини тақдим қилди.
Босма учун смартфонга ўрнатилган махсус дастур ёрдамида тасвирлар кутубхонасидан зарур тасвир танлаб олинади. Шундан кейин принтер қаҳва донлари экстрактидан 10 сония ичида кўпик сиртида тасвирни босиб беради.