Энг катта томоша чархпалаги

«Nippon Moon» деб номланувчи улкан томоша чархпалагининг лойиҳаси Япония, Голландия ва Италия компаниялари гуруҳи томонидан яратилди.

Лойиҳачиларнинг сўзларига кўра, томоша чархпалаги баландлиги 135 метр келадиган «London Eye»дан камида икки баравар баландроқ бўлиши керак. Чархпалак шаффоф, сиғимли «капсулалар» кўринишидаги 32 та кабинкадан иборат бўлади, уларнинг ичида 12-15 киши бемалол ҳаракатлана олади. Уларда исталган одам смартфон ёрдамида «қўшимча реал воқелик» (AR) функциясидан фойдаланиши мумкин, яъни смартфон дераза ортидаги манзарага қаратилганида унинг экранида худди шу тасвир қўшимча маълумотлар, анимацион суратлар ва персонажлар билан бирга пайдо бўлади.

Чархпалак 40 дақиқа ичида бир марта айлана ясайди. Ҳозирча ушбу иншоот қайси шаҳарда барпо этилишига аниқлик киритилгани йўқ. Шунингдек, уни қуриш учун зарур бўладиган маблағлар миқдори ҳам маълум эмас.

Яна ўқинг:  Хавфсизликни таъминловчи қулф

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: