ТАРВУЗДАН АЖОЙИБ ЁЗГИ ТОРТ

Ёзда тарвузданда яхшироқ чанқоқбосди нима ҳам бўлиши мумкин? Ундан торт қилинишига нима дейсиз?! Бор-йўғи бир нечта масаллиқлардан фойдаланиб, тарвуздан ажойиб ёзги десерт тайёрлаш мумкин.

Керакли маҳсулотлар: 1 дона тарвуз, 1 стакан қаймоқ, 2 чой қошиқ ванилин, шакар кукуни, 0, 5 стакан майдаланган бодом, 1 стакан ўзингиз севган мевалардан.

Тайёрланиши: Тарвузга торт шаклини бериб, пўстидан тозаланади. Қаймоқни миксер ёрдамида кўпиртириб крем қуюқлаша бошлаганда, ванилин, сўнгра шакар кукунини қўшилади. Қаймоқдан қуюқ кўпик ҳосил бўлмагунича кўпиртиришда давом эттирасиз. Аввал тайёрлаб қўйилган тарвузга кўпиртирилган қаймоқни суриб, четларига бодом сепилади. антиқа тортнинг устини мевалар билан безаймиз. Десерт тайёр уни дастурхонга тортиш мумкин. Ёқимли иштаҳа!

ГУЛОЙИМ

Яна ўқинг:  Мутолаа учун зарарли одат: улардан қандай қутулиш мумкин?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: