Kulgu-shifo (2015-27)
Бир киши балиқ овлаб ўтирган экан. Унинг олдига бир милиционер келиб:
– Сиз жарима тўлайсиз, – деди.
– Нега тўлашим керак?
– Чунки, мумкин бўлмаган жойда балиқ овлаяпсиз.
– Мен балиқ овлаётганим йўқ, чувалчангни чўмилтиряпман.
– Барибир жарима тўлайсиз. Сиз жамоат жойида чувалчангни яланғоч ҳолда
чўмилтираяпсиз.