ҚОВУРҒАЛАР ТИРГОВИНИ МАҲКАМЛАШ УЧУН ҚУРИЛМА
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ходимлари тиббий техника, жарроҳлик, травматология ва ортопедия соҳасида фойдаланиш учун қовурғалар тирговини маҳкамлаш учун қурилма яратдилар.
Ушбу фойдали моделнинг вазифаси қовурғаларнинг нобарқарор синишларини маҳкамлаш ва кўкрак қафасининг каркаслилигини таъминлаш учун қулай ва техник жиҳатдан содда қурилма яратишдан иборат.
Мазкур қурилма ихтироси учун муаллифлар – А. Ҳожибоев, Р. Раҳманов ва С. Деҳқановга патент берилди.
Отабек АБДИМЎМИНОВ