Сунъий қон устидаги тажриба

Руминиялик олимлар томонидан сув, туз ва оқсилдан ишланган сунъий қон сичқонларда муваффақиятли синовдан ўтди. Энди у одамларда синаб кўрилади. Олимлар бу борадаги тажрибани 2014-15 йилларда ўтказишни режалаштирмоқда.

Келажакда мутахассислар бир зумда тайёрланувчи қонга эга бўлишлари мумкин. Бунда донорлик қонига эҳтиёж сезмаслик учун сувга асосан туз ва таркибида темир моддаси бўлган гемэритрин оқсилидан иборат аралашма қўшиш керак бўлади, холос. Гемэритрин оқсили бўғимли чувалчангларнинг баъзи бир турларида кислород етказиб бериш функциясини бажаради.

Ҳозирга қадар сунъий қон ишлаб чиқиш борасидаги барча уринишлар муваффақиятсизлик билан якунланаётган эди, деб ёзади “Daily Mail” нашри. Сўнгги пайтларда найчали ҳужайралардан сунъий қон яратиш борасидаги уринишлар истиқболли ҳисобланмоқда. Ҳозир у Францияда одамларда синаб кўриляпти. Бу борадаги тажрибалар бошланғич босқичда бўлиб, ҳозирча натижалар ҳақида гапиришга эрта. Шунингдек, олимлар таркибида темир моддаси бўлган мураккаб оқсил, яъни гемоглобинни тайёрлаш борасида ҳам тадқиқотлар олиб бормоқда.

Т.ОРТИҚОВА тайёрлади.

Яна ўқинг:  Тамадди қилиш истаги бошқа одамлар туфайли пайдо бўлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: