Олимлар ақл-идрокнинг наслий эканлигини аниқлашди
АҚШнинг Флорида штати университети олимлари ақл-идрокнинг тарбиявий йўл билан ривожланмаслигини, балки наслдан-наслга ўтишини аниқлади.
Тадқиқотда бир хил ёшдаги бири туғишган, бошқаси асраб олинган икки фарзандни тарбиялаётган оилалар иштирок этди. Ушбу болалар ҳаётларининг муайян босқичларида —аввал мактабда, сўнг 18 ёшда, ундан сўнг эса 26 ёшда луғат билан боғлиқ тестларни топширди. Тадқиқот якунлангач, олимлар бир оилада яшовчи ака-ука ва опа-сингилларнинг IQ даражаси бир-биридан умуман фарқ қилишини аниқлади.
Бундан улар ақл-идрокнинг наслий эканлиги, тарбиялаш йўли билан ривожлантирилмаслигини хулоса қилди. Бироқ улар насл қандайдир маълум IQ даражасини шакллантирмаслигини, шунчаки унга таъсир кўрсатишини таъкидлади.
Манба: sof.uz