ҚЎЗИҚОРИН ҚАЙЛАЛИ БОНФИЛ

Керакли маҳсулотлар: 500 грамм мол гўшти, 4 та картошка, 3 та сабзи, 2 та пиёз, 2 бўлак саримсоқпиёз, 4 ош қошиқ кунгабоқар ёғи, 2 ош қошиқ зайтун ёғи, таъбга қараб туз, розмарин, қора мурч, тимьян(арпабодён). Қайла учун: 300 грамм қўзиқорин (шампинён), 1 қошиқ кунгабоқар ёғи, 100 гр. қаймоқ, 2 ош қошиқ ун, ярим стакан сув, туз, қора мурч.

Тайёрланиши: 2 соат олдин юмшоқ мол гўштига зайтун ёғи суриб, розмарин ва қора мурч сепиб елим пакетга ўраб қўямиз. Картошка, сабзи, пиёз ва саримсоқпиёзни тўртбурчак ёки доира шаклда тўғраб, устидан 2 қошиқ кунгабоқар ёғи, туз, тимьян, мурч солиб қўлда яхшилаб аралаштирамиз. Гўштни қовурганда буришиб шаклини йўқотмаслиги учун сиқиб, ип билан боғлаб чиқиш керак бўлади. Товага 2 ош қошиқ ёғ солиб гўштни ҳар тарафи қизариб чиққунча қовурамиз ва алоҳида ликобчага оламиз. Сўнг сабзавотларни солиб озгина қовурамиз. Устидан гўштни қўйиб, 250 даражада олдиндан иситилган газпечига қўямиз.

Қайла учун товада ёғни қиздириб, майда тўғралган қўзироқинларни соламиз, сўнг ун солиб яхшилаб аралаштирамиз. Туз, мурч ва сув ёки гўшт суви солиб ўрта оловда қўзиқоринларни пишириб, устидан қаймоқни қўшамиз. Қуюқ қайла ҳолига келгунча яхшилаб аралаштирамиз.

Гўштни юпқа парракларга кесиб, устидан қўзиқоринли қайлани қуйиб чиқамиз. Гарнирга эса пишган сабзавотларни қўямиз.

ГУЛОЙИМ

Яна ўқинг:  Олимлар фикри: музқаймоқни иссиқ пайтда емаслик керак

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: