Kulgu-shifo (2015-25)
Дўхтир беморга:
– Ичманг, чекманг!
Бемор секингина бош чайқади:
– Мендан олдин бу ерга хотиним келиб кетибди, шекилли.
***
– Дадаси, шифокор менга: “Соғайиб кетишингиз учун иқлимни ўзгартириш керак”, деди.
– Хавотир олма, онаси, эртага яхши бўлиб қоласан. Ҳозиргина телевизордан эртага ёмғир ёғади, дейишди…