Руҳий хотиржамликка эришиш учун – арт-терапия

Биласизми, арт-терапия жуда қўплаб руҳий зўриқиш ҳолатларида инсонларга яқиндан ёрдам бера олади. Биз Сизларга ақлий ва руҳий ҳолатни назорат қилиш учун арт-трапиядан оддий 13 усулни тақдим этамиз.

 

  1. Ўзингизни хотиржам сезмаётган бўлсангиз – қўлингизга қоғоз олинг ва уни буклаб турли шакллар ясанг.

 

  1. Агар сиз қатъий қарор қилишга қийналаётган бўлсангиз – қоғозга тўлқин ва айлана шаклини чизинг.

 

  1. Ниманидир эслашга урунсангиз – лабиринт чизинг.

 

  1. Тушкунлик кайфиятида бўлсангиз – йўл расмини тасвирланг.

 

  1. Куч йиғмоқчимисиз – пейзаж (табиат тасвири)тасвирини чизинг.

 

  1. Агар ўз ҳис-туйғуларингизни тушунишни истасангиз – автопортретингизни чизинг.

 

  1. Агар зерикаётган бўлсангиз – қўлингизга қоғоз олинг ва уни турли рангдаги гуллар сурати билан тўлдиринг.

 

  1. Агарда ўй-хаёлларингизни бир тизимга солишга қийналаётган бўлсангиз – турли катакчалар ёки квадрат суратини чизинг.

 

  1. Агар сиз тўхтаб қолган, яна олдинга ҳаракат қилишга куч топмоқчи бўлсангиз – бурама чизиқ (спирал) расмини чизинг.

 

  1. Ўз истакларингизни тартибга солишни истасангиз – коллаж тайёрланг.

 

  1. Агар кайфиятингиз бўлмаса, нимадандир хафа бўлсангиз – камалак суратини чизинг.

 

  1. Агар сиз мақсадларингизни бирор нарсага қаратмоқчи бўлсангиз – тўр ва нишон расмини чизинг.

 

  1. Агар нимадандир ғазаблансангиз шунчаки узун чизиқ ёки турли нақшлар расмини чизинг.

 

Асабларингизни асранг!

 

 

Хуршида Ҳусенова

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: