БОЛАЛАР ПНЕВМОКОКК ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ЯНГИ ВАКЦИНА

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эмлаш миллий тақвимини янада кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу гал унга пневмококк инфекциясига қарши вакцина киритилади.

Вазирликнинг санитар-эпидемиологик назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунованинг айтишича, ҳар бир бола пневмококк вакцинасини уч марта: 2 ва 3 ойлигида ҳамда бир ёшга тўлганда олади. Пневмококк инфекциялари ўпкаларда (зотилжам), марказий асаб тизимида (йирингли менингит), юракда (эндокардит), бўғимларда (остеомиелит, йирингли артрит) йирингли-яллиғланишли ўзгаришлар билан намоён бўлувчи касалликлар гуруҳи ҳисобланади.

Бу касалликлар бола икки ёшга тўлгунча кўпинча менингит, зотилжам, отитлар кўринишида кечади ва оғир оқибатларга олиб келади. Бироқ касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган осонроқдир. Бунинг учун болага тегишли вакцинани қилиш лозим. Кўпчилик болаларда бу вакцина ҳеч қандай иккинчи даражали ҳолатларни келтириб чиқармайди, деярли қарши кўрсатмалар йўқ. Янги вакцина давлат тиббиёт муассасаларининг барча эмлаш пунктларига 2015 йилнинг сентябрь ойигача етказиб берилади.

Яна ўқинг:  Канадалик олимлар хурракка қарши курашадиган ускуна яратди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: