“Саломатлик” поезди яна сафарда
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикасига “Саломатлик” поезди жўнатилди.
Сафар давомида малакали шифокорлар томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг бир қатор туманларидаги “Мурувват”, “Меҳрибонлик”, “Саховат” уйлари, шифохоналар, туғруқ мажмуалари, махсус мактаб-интернатларида тиббий кўриклар ташкил этилади.
Шунингдек, аҳолига ва даволаш профилактика муассасаларига озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдами етказиб берилади.