ЁШЛАРНИНГ бизнес ғоялари қўллаб-қувватланмоқда

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Таълим муассасалари битирувчиларининг бизнес ғояси – банклар эътиборида” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида “Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида ёшларни, жумладан, ёш оилаларни кичик бизнесга жалб этиш, уларга бизнес юритиш, молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш сирларини ўргатиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этилмоқда. Бунда ҳар бир касб-ҳунар коллежига банк ходимлари бириктирилгани яхши самара бермоқда. Коллежларда тадбиркорлик бурчаклари ташкил этилиб, битирувчилар билан молиявий мавзуда мунтазам суҳбатлар ўтказилмоқда.

Анжуманда жорий йилнинг ўтган даврида тижорат банклари кичик бизнес субъектларига имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи 500 дан ортиқ сертификат тақдим этгани ва унинг 400 таси ёш тадбиркорлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига берилгани алоҳида таъкидланди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  ЭЗГУЛИК элчиларига эҳтиром

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: