ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР АНЖУМАНИ
Самарқанд шаҳридаги Сўзангарон тиббиёт коллежида Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги тиббиёт коллежларида таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчиларнинг VI – илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари дастлаб коллеж ҳаёти билан танишдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда бугунги кунда ёшларимизга яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имконият ва имтиёзлардан ўқувчилар унумли фойдаланиб улкан ютуқларга эришаётганликлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Анжуманда иқтидорли ўқувчиларнинг “Мобиль телефонларининг инсон организмига таъсири”, ”Халқ табобати ва замонавий тиббиётда шифобахш ўсимликлар”, “Инсон руҳиятидаги ўзгаришлар”, “Газланган ичимлик сувининг зарарли оқибатлари” каби ўндан ортиқ маърузалари тингланди.
Ўқувчиларнинг илмий изланишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди.
Ислом ХУДОЙҚУЛОВ