САЛОМАТЛИКНИНГ ЁШ ДЎСТЛАРИ

Юртимизда ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол вояга етказиш учун олиб борилаётган кенг кўламли хайрли ишлар таҳсинга лойиқ. Бу борада Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Тошкент шаҳар ташкилоти ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳам қатор ибратли ишларни амалга оширмоқда.

Ғафур Ғулом номидаги Маданият ва истироҳат боғида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Саломатликнинг ёш дўстлари” мусобақаси ҳам болажонларни соғлом турмуш тарзига ошно қилиш йўлидаги самарали қадамлардан бири бўлди.

Мазкур мусобақа ҳар йили анъанавий тарзда туман ва шаҳар миқёсида ўтказилиб келинмоқда. Мусобақанинг шаҳар босқичида иштирок этган болажонлар 7 шарт бўйича ўзаро куч синашдилар. Санитар сумкасини ва унинг кундалигини текшириш, жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, шахсий ва жамоатчилик гигиенаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва йўл-транспорт ҳаракати ҳодисаси рўй берганда биринчи ёрдам кўрсатиш, доривор ўсимликлар ва уларнинг қўлланилиши каби йўналишларда беллашган ўқувчилар ҳар томонлама билимли эканликларини намоён этишди. Мусобақада пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 191-мактаб ўқувчилари I, Яшнабод туманидаги 166-мактаб ўқувчилари II ҳамда Бектемир туманидаги 290-мактаб ўқувчилари III ўринни қўлга киритишди.

Шунингдек, ўқувчилар томонидан тайёрлаган деворий газеталар танлови ҳам намойиш этилди. Мусобақа сўнгида ғолибларга мутасадди ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Мирзоулуғбек АЛИМОВ,

Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинма инспектори, капитан

Яна ўқинг:  Навоийшунос олимлар – Навоийда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: