КОЛЛЕЖДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН

Юртимизда олиб борилаётган одилона сиёсат туфайли бугунги кунда мамлакатимизнинг ҳар гўшасида юксак ўзгаришлар, ҳар жабҳада мисли кўрилмаган ютуқлар амалга оширилмоқда. Мазкур ютуқлар замирида эса халқимизнинг юксак маънавий дунёқараши, бой моддий ва маънавий меросига бўлган чуқур ҳурмат ва эҳтироми мужассам.

Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежида ўтказилган “Буюк аждодларимизфахримиз-ғуруримиз” дея номланган илмий-амалий анжуман ҳам ана шундай эзгу ишларнинг амалий ифодаси саналади. Мазкур тадбир буюк давлат арбоби, соҳиброн Амир Темур сиймосига бағишланган бўлиб, уни ўтказилишидан кўзланган мақсад саркарданинг тарихимизда тутган ўрни, қолдирган бой моддий ва маданий меросини ўрганишни қадрият даражасига кўтариш ҳамда ёш авлод онгини ватанпарварлик руҳида камол топтиришдир.

Тадбирини коллеж директори Абдуфаттоҳ Ғоибназаров очиб бериб буюк саркарданинг ҳаётда тутган йўли, айтган ўгитлари бугунги кунда нечоғлик аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтди.

Анжуманда коллежнинг қатор иқтидорли ўқувчилари Амир Темур сиймоси, унинг давлат бошқарувидаги ҳуқуқий асослар дипломатик алоқалардаги ўзига хос жиҳатларини немис, рус, инглиз, араб тилларида тайёрлаган маърузаларда баён этишди. Шунингдек, йиғилишга темир йўл соҳасида кўп йиллардан бери фаолият юритган фидойи инсонлар, тажрибали кекса устозлар ҳам таклиф этилиб, “устоз ва шогирд” анъаналарининг янада мустаҳкамланишига замин яратилди.

Тадбир давомида коллеж миқёсида “Аждодларга муносиб авлод бўлайлик” мавзусида рефератлар танлови ўтказилди.

Тўрахўжа АРИПХЎЖАЕВ

Яна ўқинг:  KUMUSHBIBINING SOVG‘ASI

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: