ЯГОНАСАН, муқаддас Ватаним

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, маданият ва спорт ишлари бошқармаси, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Чилонзор, Миробод, Бектемир туманлари ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ҳамда шоирлар, санъаткорлар, тадбиркорлар, маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этди.

Тадбирда таълим, фан, спорт ва бошқа соҳаларда салмоқли ютуқларга эришаётган иқтидорли ёшларга ташкилотчилар томонидан байрам совғалари топширилди. Корхоналар, тадбиркорлик субъектлари, ҳунармандлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳаллалар фаолиятига оид кўргазма намойиш этилди. “Нон сайли”, шунингдек, серқуёш заминимизда етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари, касб-ҳунар ўқув марказлари томонидан ташкил этилган миллий ҳунармандчилик анъаналари ўз ифодасини топган стендлар барчага манзур бўлди.

Таниқли санъаткорлар, ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури байрам тадбирига янада файз бағишлади.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Ўхшасам, онамга ўхшайман

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: