Юртимизда аҳолини рақамли телевидение сигналлари билан қамраб олиш 88 фоизга етказилди

Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирлигида радиочастоталар бўйича республика кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кенгашнинг 2016 йилдаги фаолияти якунлари кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди.

Ҳисобот даврида республикада рақамли телеэшиттиришни жорий этиш бўйича ишлар давом эттирилди. 2016 йилда аҳолини рақамли телевидение сигналлари билан қамраб олиш йил бошидаги 68,6 фоиздан 88 фоизгача етказилди.

Кенгашнинг “Ўзбекистон Республикасида аҳоли сийрак жойлашган ва бориш қийин бўлган туманларда рақамли ерусти телевизион эшиттиришга ўтиш частота-ҳудуд режасини қабул қилиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан Бутунжаҳон радиоалоқа конференциясининг қарорларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталарни тақсимлаш жадвалига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар маъқулланди ҳамда жадвалнинг янги таҳрири тасдиқланди.

Кенгашнинг 2017 йил учун иш режаси кўриб чиқилди ва қабул қилинди.

 

Манба: zamin.uz

Яна ўқинг:  “САЛОМАТЛИК – 2020”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: