МИНИАТЮРАЧИ РАССОМЛАР КЎРГАЗМАСИ

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейида Халқаро музейлар куни ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шохалил Шоёқубовнинг ижодий фаолиятига бағишланган “Буюк ипак йўли ворислари” номли кўргазма очилди.

Ш.Шоёқубов халқимизнинг бой ва гўзал мероси бўлмиш ўрта асрлар миниатюра санъатининг илғор анъаналарини ҳозирги замон санъатига ижодий сингдиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Шу билан бирга, ёш миниатюрачи рассомлар билан замонавий миниатюра мактабини яратиш борасида иш олиб бормоқда.

Кўргазмада миниатюрачи рассомлар К.Абдуллаев, К.Мирзаев, Б.Тоҳиров, Ш.Рихсиев, У.Қосимов, А.Абдуразоққов, Қ.Шоисломовнинг ижодий ишлари ҳам намойиш этилаётир. “Карвон”, “Боғдаги сайл”, “Умар Хайём” каби асарлар нафис ва ёрқинранг чизгилари, композицион жозибаси билан томошабинларда катта таассурот қолдирмоқда.

З.МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  СУВДА ЎСИМЛИК ЎСТИРИШ СИРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: