“БОТАНИКА БОҒИ”ГА САЁҲАТ

Яқинда Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 221-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчилари пойтахтимиздаги “Ботаника боғи”да экскурсияда бўлишди. Боғ ходими уларга мазкур боғнинг бир нечта географик минтақага бўлингани ҳамда ҳар бир минтақанинг ўзига хос микроиқлимини яратиш учун сунъий кўллар барпо этилгани ҳақида маълумот берди.

Мутахассис, айниқса, бугунги кундаги глобал иқлим ўзгаришлари, атрофдаги ўсимлик ва дарахтларнинг, умуман табиатнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақида болажонларга сўзлаб берди. Болаларга тушунарли тилда ўтказилган бу экомулоқот уларда катта қизиқиш уйғотди. Кишкинтойлар ушбу масканда инсон саломатлиги учун зарур бўлган кислородни тозалаб берадиган экзотик, доривор, декоратив ноёб ўсимликлар коллекцияси тўпланганлиги ҳақида билиб олдилар. Улар онгида табиатга ва атроф-муҳитга бўлган ҳурмат ва эътибор ортди.

Ўқувчилар йўлак ёқалаб боришар экан, теварак-атрофда бири биридан кўркам кичик буталар, улардан кейин баланд дарахтлар ўсаётганига гувоҳ бўлишди. Кичик сайёҳлар гўё ўзларини курраи заминнинг турли гўшаларида сайр қилгандек олам-олам таасуротлар билан уйларига қайтишди. Айниқса, бутазорлар орасидан чиққан эртак қаҳрамонлари билан бўлган “тасодифий” учрашув уларнинг ёдида узоқ вақт сақланиб қоладиган бўлди.

М.ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  КАРАМЛИ ПИРОГ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: