Наманганда “электрон поликлиника”лар иш бошлади

Наманган вилояти марказидаги барча оилавий поликлиникаларда “Электрон поликлиника”лар фаолият кўрсата бошлади.

Соҳа фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштириш имконини берадиган мазкур тизим Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Ўзмединфо” маркази ва Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Наманган шаҳридаги 13 поликлиникада жорий этилди. Улар зарур ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланди ва локал тармоққа уланди.

“Электрон поликлиника” тизими аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Бемор нафақат ўзи яшайдиган жойдаги поликлиника, балки мамлакатимизнинг қайси шаҳри ёки вилоятида бўлмасин, тиббий хизматга эҳтиёж сезса, ўша ҳудуддаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига мурожаат қилиши мумкин. Муайян фуқаронинг тиббий картаси юртимиздаги барча оилавий поликлиникалар компьютерларида кўринади.

Шифокорлар қабули чоғидаги ташхис маълумотлари эса автоматик равишда ҳисоботлар базасида қайд этиб борилади. Яна бир муҳим жиҳат шуки, “Электрон поликлиника”га келиб тушган мурожаат ёки шикоят таҳлили шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари фаолияти рейтинг натижаларини адолатли баҳолашда ғоят қўл келади.

Яна ўқинг:  Бодринг ва гўштли салат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: