КИТОБ БИЗНИ БИРЛАШТИРАДИ

Пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган “Китоб бизни бирлаштиради” мавзусидаги китобхонлик фестивали ҳам ёшларни мутолаага қизиқтириш йўлидаги хайрли ишлардан бўлди.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан Республика Байналмилал маданият маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Республика болалар кутубхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган фестивалда ўқитувчилар, маънавият тарғиботчилари, ахборот-ресурс марказлари ходимлари, фаол китобхон ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дарҳақиқат, “Энг китобхон ўқувчи”, “Китобхон оила”, “Зукко китобхон”, “Мустақиллик мадҳи болалар ижодида”, “Билимлар беллашуви”, “Энг намунали ахборот-ресурс маркази” кўрик-танловлари, интеллектуал викториналар, китобхонлик фестиваллари доимий ўтказилаётгани болаларнинг мутолаа маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Фестивалда энг фаол китобхонларга болалар адабиётларидан иборат совғалар топширилди. Тадбир доирасида юртимиздаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари томонидан китоблар кўргазмаси ташкил этилгани болаларнинг янги чоп этилган китоблар ҳақидаги тасаввурларини янада кенгайтирди.

Миллий маданият марказлари қошидаги болалар бадиий жамоаларининг чиқишлари тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.

Яна ўқинг:  Бу – бор гап

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: