ЛОЙИҲАЛАР АМАЛДА

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги мажлислар залида Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган “Тадбиркор аёлнинг энг яхши лойиҳаси” танлови ғолибларининг бизнес режаларини қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан аёллар ўртасида тадбиркорлик фаолиятини, кичик бизнес ҳамда касаначиликни ривожлантириш борасида Марказий банк билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Жорий йилнинг ўтган чорагида республика тижорат банклари томонидан тадбиркор аёлларга ажратилган кредитлар ҳажми 314,3 млрд.сўмни ташкил этди. Натижада 50 мингдан зиёд аёл иш билан таъминланди.

– 1995 йилда Президентимиз томонидан тадбиркорликка кенг йўл берилаётган даврда 210 минг сўм маблағ билан кичик бизнес йўналишида ўз фаолиятимни бошлаганман. Ўтган йилда “Моҳларойим” кичик корхонамиз учун янги лойиҳа тақдим этдик. Бизга банк томонидан 75 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. Бу маблағ эвазига 10 та тикиш машинаси ва битта кўрпа қавиш машинаси олдик. 2014 йилнинг октябрь ойида пойтахтимизда ўтказилган Халқаро корпорация биржа ярмаркасида қатнашиб бюджет ва қурилиш ташкилотлари билан 100 млн. сўмлик шартнома имзоладик. Ҳозирда ана шу кўрпа-ёстиқ, махсус иш кийимлари, болалар учун трикотаж ҳамда спорт кийимлари ва бошқа маҳсулотларни тайёрламоқдамиз, – дейди Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги “Моҳларойим” кичик корхонаси раҳбари Гулбаҳор Давидова.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова иштирок этди.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Эл тақдирини ўз тақдири деб билганлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: