Ҳуқуқий қўлланмалар тақдимоти

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида “Ворислик ҳуқуқи” амалий қўлланмаси ва “Ўзбекистонда мерос ҳуқуқи” брошюраси нашр этилди.

Мазкур китоблар тақдимотида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров ва бошқалар мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар аҳамияти, фуқаролар ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда мазкур қўлланмаларнинг ўрни ҳақида сўз юритди.

Маълумотларга кўра, мерос мулки билан боғлиқ низолар келиб чиқишига кўп ҳолларда фуқароларнинг амалдаги қонун талабларини яхши билмаслиги, ворислар бир-бирининг қонуний ҳуқуқларини тан олмаслиги сабаб бўлмоқда.

“Ворислик ҳуқуқи” қўлланмаси фуқароларнинг ўз мулкий ҳуқуқларини амалга оширишида, фуқаролик ишлари бўйича судьяларнинг ворислик ҳуқуқига доир қонун нормаларини тўғри қўллашида муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Ушбу қўлланмада қонун ва васиятнома бўйича ворислик, васиятнома ва унинг турлари, меросни қабул қилиш билан боғлиқ тартиб ва мажбуриятларга доир маълумотлар берилган. Китоб содда ва равон тилда ёзилган. Унда қулай схемалар, саволлар ва жавоблар, суд амалиётидан олинган муаммоли вазиятлар ва уларнинг ўзига хос ечими қамраб олинган.

“Ўзбекистонда мерос ҳуқуқи” брошюрасида мерос қилиб қолдириш мумкин бўлган мулклар, васиятнома тузишнинг муҳим жиҳатлари, васиятномаларни тақсимлаш тартиби, меросни эгаллаш, мероснинг тақсимланиши, нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга оширганликлари учун тўланадиган давлат божи ставкалари ва бошқа масалаларга тааллуқли маълумотлар жадваллар, схемалар ва расмлар ёрдамида тушунарли ҳолда ёритилган.

Гўзал Сатторова,

ЎзА

Яна ўқинг:  Жамғарма фаолиятидан (2013-46)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: