Тошкентда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ваколатхонаси очилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 3 октябрь куни Тошкентда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТTБ)нинг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва ЕТTБ ўртасидаги ҳамкорлик кун тартиби шаклланишини ниҳоясига етказиш истиқболлари ҳамда банкнинг Тошкент шаҳрида ваколатхонаси очилишининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. ЕТTБнинг Ўзбекистон бўйича 5 йиллик Стратегияси лойиҳаси устидаги ишнинг бориши, шунингдек, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция форуми ва “Марказий Осиё халқаро транспорт коридорлари тизимида: стратегик истиқболлар ва татбиқ этилмаган имкониятлар” конференциясида банкнинг иштирок этиши юзасидан фикр алмашилди.

Яна ўқинг:  ФОНД фаолиятидан (2014/52)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: